«BEST GETA» компанияси темир бетон, монолит, ғишт, тош, кўпик бетон ва бошқа қурилиш хом ашёлари ва иморатларида oлмосли бурғулаш орқали турли ўлчамдаги тешиклар очиш хизматини кўрсатади. Олмосли бурғулаш ёрдамида диаметри 50-250 мм гача бўлган тешиклар ҳосил қилинади (кўрсатилган ўлчовдан катта бўлиши ҳам мумкин).
Олмосли бурғулаш ёрдамида очилган тешикларнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат: юқори тезлик ва аниқлик, чанг ва чиқиндиларсиз, зарб ва тебранишларсиз, синиқлар ва ёриқларсиз хизмат кўрсатиш.
Янги таъмирдан чиққан биноларда минимал чанг ва шикастларсиз текиш ҳосил қилиш. Хизматни Европа технологиялари асосида юқори малакали мутахасислар амалга оширадилар. Тўлов исталган усулда мавжуд ва иш ҳажмига қараб турли чегирмалар қўлланилиши мумкин. Объектни бирламчи кўздан кечириш ва маслаҳатлар бериш компания томонидан бепул амалга оширилади.
Олмосли бурғулаш хизмати инновацион, арзон ва юқори сифатли ечимдир. Бетон – кучли қурилиш хом ашёси ҳисобланади. Агар унинг таркиби махсус қўшимчаларга эга бўлса, у ҳарорат ва намлик ўзгаришларини ҳам кўтара олади.
Бугунги монолит бетон усули девор ва тўсиқлар, янги уй-жой саноат қурилишининг 70% ини ташкил этади ва кўпинча, қурилишдан сўнг бино эгаси хоҳишига биноан бинони баъзи қисмларини қайта қуришга тўғри келади.
Олмосли бетон кесиш – мукаммал ечим ҳисобланади. Жараённи қанчалик тўғрилиги сиз истаган геометрияни яратишга имкон беради. Қайта ишланган сиртқи юза мукаммал қирраларга эга бўлиб, бу дарҳол таъмирлашнинг кўпгина босқичларини четлаб ўтишга ёрдам беради.
Олмосли девор кесиш – демонтажнинг бошқа усулларидан фарқли ўлароқ, бу бетон ичидаги темирли панжарага зиён етказмай, бетон ички тузилишини сақлаб қолишни таъминлайди. Гидролом, лом, кувалда – буларнинг барчаси ўтмиш техникаси бўлиб, улар аллақачон, ўз ўрнини янги технологияларга бўшатиб берган.
Олмосли ғишт кесиш – бу иморатни бутунлигини сақлаб қолиш демакдир. Ғишт уқаланиб ва ёрилиб кетмайди. Иш охирида эса кейинги босқични бошлаш учун бир хил текис кесимга эга бўлади.